Get Mystery Box with random crypto!

Психолог минбари Телефонда қилинган мурожаат: -Ассалому ала | ОИЛА ВА ШАХСИЙ ХАЁТ КАНАЛИ

Психолог минбари

Телефонда қилинган мурожаат:

-Ассалому алайкум ! Сиз психологмисиз. Бир саволим бор эди.

-Ваалейкум ассалом ! Ҳа марҳамат.

-Мен эримни жуда кўп рашк қиламан.

-Нега ?
-Билмадим.
- Хиёнат қилганми?

-Йўқ.

-Унда нега рашк қиласиз?

-Билмиман жуда чарчадим, ўзимни ҳам жонимга тегди. Айтинг нима қилсам бўлади?

-Қачон охирги марта қошингизга ўсма қўйдиз?

-Нега? Мен доимо ўзимга қараб юрганман. Кўринишим ҳам ўртача унча кўримсиз ҳам эмасман. Ўзингизга қараб юрасизми демоқчимисиз?

-Сиздан косметолог сифатида эмас психолог сифатида савол беряпман. Қачон охирги марта қошингизга ўсма қўйдингиз?

- Ммм 2-3 йил бўлиб қолди.

Қошда 150 дан ортиқ нерв толалари мавжуд. Қанчалик қош ўсма билан парвариш қилинса нерв толалари озуқаланади аёл кишининг чап мия ярим шари активлашади. Инсондаги миянинг чап томони ақлга ўнг томони эса ҳиссиётга жавоб беради. Шунингдек, ҳиссиёт кучайса ақл сусаяди. Чап мия актив бўлишини хоҳласангиз қошингизга ўсма суриб синаб кўринг.

-Йўғее... алоқаси борми? Ўзим ҳам ҳайрон бўлгандим нима учун бундай жиззаки бўлганимга. Онамлар ҳам бекорга кўп ўсама қўймас эканлар. Эртага онамни уйларига бориб қучоқлаб оламан сиззи ўсмалари кўп касалликка даво экан дейман.

-Раҳмат сизга.

-Соғ бўлинг

Психологик мотивацион тавсиялар

Администратор-Дурдона
@SaraDur