Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум Хайрли кун, азизларим .... Ҳаётда сизни | ОИЛА ВА ШАХСИЙ ХАЁТ КАНАЛИ

Ассалому алайкум

Хайрли кун, азизларим

.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...

.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...

.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…

.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз.…

.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.

…. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..

.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…

.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпайди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг!

Администратор-Дурдона
@SaraDur