2022-07-06 09:29:49
Лев Толстойнинг хаётий коидалари:
Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.
✓Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.
✓Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.
✓Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.
✓Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.
✓Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.
✓Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.
✓Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.
✓Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.
✓Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.
Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.
✓Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.
✓Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.
✓Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.
✓Иложи борича кам ухла.
✓Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.
✓Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.
✓Яхшилик қилишга имкон изла.
✓Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.
✓Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.
✓Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
✓Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.
✓Бор нарсаларга қаноат қил.
✓Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.
✓Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.
115 viewsНилуфар, 06:29