Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлиб турган эди, бир ҳаким инсо | Psixologik bilimlar

Бир киши ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлиб турган эди, бир ҳаким инсон кўриб қолиб:
- "Нега ўзингни ўлдирмоқчисан?"
- "Менда ниҳоятда оғир оилавий бир мушкул бор, бошим қотди, еча олмай жоним ҳалак".
- "Бўтам, ўзини ўлдириш жоиз эмас, оғир гуноҳ! Дунёда нима мушкилот бўлса, ечими бор. Айт-чи, нима мушкилотинг бор, ҳал қиламиз"?
- "Мен бир бева аёлга уйлангандим. Унинг бир бўйи етган гўзал қизи бор эди. Отам қизни ёқтириб қолди. Бир кун уйга келиб қарасам отам уни никоҳига олибди, унга уйланди. Натижада отам менинг куёвим, мен унинг қайнотаси бўлиб қолдим! Аёлим туққач, бола отамга набира бўлди. Бола отамнинг хотинининг укаси бўлгани учун менга тоға бўлиб қолди. Болам менинг тоғам! Кейин отамнинг хотини ҳам туққан эди, бу бола менинг ота бир укам бўлди. Шу билан бирга, хотинимнинг қизининг боласи бўлгани учун набирам ҳам эди. Хотиним набирамнинг бувиси бўлгач, укамнинг бувиси менинг ҳам бувим саналганидан хотиним менга ҳам буви бўлиб қолди ва мен унинг эри бўлганим учун укамнинг бобосига, шунингдек, бувимнинг эрига айландим. Энди мен укамнинг бобоси, боламнинг жияни, айни пайтда ўзимнинг бобом, ўзимнинг набирамга айланиб қолдим".
Шунда ҳаким:
" - Бўтам, таваккал қил, ўзингни осиб юборавер буни ечими йўқ", деди.

@psixologikbilimlar