Get Mystery Box with random crypto!

#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ Рашк қиласизми? Ўзингизни синаб кўринг Саво | Psixologik bilimlar

#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ
Рашк қиласизми? Ўзингизни синаб кўринг

Саволларга фақат "ҳа” ёки "йўқ” деб жавоб беринг.

1. Агар турмуш ўртоғингиз сизнинг ёнингизда бегона аёлга назар ташласа, кўчада бўлсангиз ҳам жанжал уюштирасизми?

2. Агар севгилингиз сиз билан учрашувга кеч қолаётган бўлса, сиз уни бошқа аёл билан бирга деб ўйлайсизми?

3. Ишхонасидаги аёллар ҳақида сўраб турасизми?

4. Бўш вақтингизни турмуш ўртоғим билан ўтказишим керак деб ўйлайсизми?

5. Сиз унинг шахсий нарсаларини текшириб (титкилаб) турасизми?

6. Туйғулари ҳақида гапирадими?

7. У сизнинг қизиқишларингизга бефарқ бўлмаслиги керак, деб ўйлайсизми?

8. Қаерга кетаётгани, ким билан учрашаётгани тўғрисида сўроқлаб турасизми?

9. Хафалашиб қолганингизда, бир неча кунлаб гаплашмай юришингиз мумкинми?

10. Унинг ўтмиши ҳақида кўп ўйлайсизми?

11. У сизга ишонгани учун сизни рашк қилмаслигини айтди. «Мени севмай қўйибди» деб ўйлаб қоласизми?

Жавоблар орасида "ҳа” ни ҳисоблаб чиқинг.

10 ва ундан ортиқ "ҳа” жавобини берган "рашкчи” ҳонимлар диққатига: сизнинг рашкингиз касаллик даражасига этган. Севган инсонингизни фақат сизгагина тегишли бўлиши керак деб ўйлайсиз. Ўзингизни кўримсиз, хунукман, мендан чиройли бир хурлиқо эримни тортиб олади деган ҳадикда яшайсиз. Турмуш ўртоғингизга умуман ишонмайсиз. Бунчалик рашкчи бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Бегингизга ишонинг, ахир шунча хурлиқолар ичидан у сизни танлади.

5 — 9 "Ҳа” жавоби учун: сизга рашк туйғуси ёт, деса ҳам бўлади. Аммо ҳаммасини йиғиб юрибсиз ва вақти билан портлаб турасиз. Лекин тинчланиб олганингиздан сўнг, рашк қилишга ҳеч қандай асос бўлмаганини ўйлаб, афсусланасиз. Рашкингизни келтирган нарсалар ҳақида турмуш ўртоғингиз билан хотиржам гаплашиб олинг.

КАНАЛГА УЛАНИШ
@psixologikbilimlar