Get Mystery Box with random crypto!

Булочка. (бахтли турмуш) 30 йил бирга умр кечирган чол кам | Psixologik bilimlar

Булочка. (бахтли турмуш)

30 йил бирга умр кечирган чол кампир эрталабки нонуштага ўтиришибди. Кампир хар доимгидай эри хуш кўрган булочка пиширибди. Булочка икки қисмдан иборат бўлиб юқори қисми кремли ва пастки қисми эса мурабболи экан. Булочка пишгач кампир дастурхонга олиб келиб ўйлаб қолибди.

Ўттиз йилдан бери эримни хизматини қилдим. Бугун биринчи мартта булочкани тепа кремли қисмини мен ея қоламан. Сабаби доимо шу қисмини егим келган. Шу хаёл билан ўйлана ўйлана қўли қалтираб эрига биринчи бор буличкани пастки қисмини узатибди.

Шунда чол : - О азизим, турмушимизнинг 30 йиллигига менга ажойиб совға қилдинг. Хар доим булочкани мурабболи қисмини егим келардию аммо сени унга муносиброқ кўрардим. Шу туфайли хеч қачон сўрай олмаганман. Мени жуда бахтиёр этдинг дебди.

Хулоса: 1.Эр хотин бир бирини авайлаб шунча йил булочкани суюб истемол қилишган.
2. Баъзида ниманидир истасангиз турмуш ўртоғингизга айтинг балки у хам шуни истаб тургандир.

Танишларингизга хам жўнатинг
@psixologikbilimlar