Get Mystery Box with random crypto!

Ёш болаларда мояклар ёрғоққа тушмаслигининг (крипторхизм) саба | PSIXOLOGIYA

Ёш болаларда мояклар ёрғоққа тушмаслигининг (крипторхизм) сабаби нима?

Шифокор Дилафрўз Мўминова:

Ҳозирги пайтда туғма аномалиялардан энг кўп учрайдигани бу - моякларнинг ёрғоққа тушмаслиги, яъни крипторхизмдир. Мояклар 75 фоиз ҳолатларда қонда тестостерон гормони ортиши ҳисобига биринчи 6 ойликда ёрғоққа тушиши кузатилади, 1 фоиз ҳолатларда эса чов каналида қолиб кетади.

Сабаблари:
Ҳомиладорда гормонал ўзгаришлар, қандли ва гестацион диабет, қалқонсимон без муаммолари;

Болада чов каналининг торлиги ёки канал берк бўлиши, мояклар қон томирлари ёки уруғ тизимлари калталиги ва кўпгина мояклар атрофи тўқималарининг муаммолари сабаб бўлади.

Асоратлари
Икки томонлама крипторхизм билан 70 фоиз эркакларда бепуштлик ривожланади.

Бундан ташқари, чов каналида қолиб кетган мояклар буралиб қолиши ва хавфли ўсмага айланиб кетиши мумкин.