Get Mystery Box with random crypto!

Жавоблар 1) МУЗЛИ ҒОР: Бу танловингиз, қалб қулайлигини излаё | PSIXOLOGLAR UCHUN

Жавоблар

1) МУЗЛИ ҒОР:
Бу танловингиз, қалб қулайлигини излаётганингиздан дарак беради. Ёлғизликдан ва ҳаётда ўзингизни кераксиз ҳис қилишдан қўрқасиз. Лекин бошқа томондан қараганда, сиз бу ғордан қўрққан бўлсангиз, унда сиз ҳаётда қалбан ўзингизни ўз жойингизда ҳис қиласиз ва тўғри йўлда кетаётганингизни биласиз. Шунингдек бу танлов муҳаббат излаётганингизни, сизга ғамхўрлик ва меҳр етишмаётганини ҳам билдиради.

2) ЕР ОСТИ ЙЎЛИ:
Агар сизни ушбу суръат қўрқитган бўлса, унда сиз ҳаётда ўзингизни намоён қилишга қийналяпсиз. Қалбан чигалликлар ичида яшаётганингизни, ўз ҳис-туйғуларингизни ва ўй-фикрларингизни тушинтиришга, одамларга ишонишга қийналаётганингизни билдиради. Барча эмоцияларингизни ичингизда йиғишга одатлангансиз. Туйғуларингиз ҳақида очиқ гапишни ўрганинг, шунда яшаш сезиларли даражада енгиллашади.

3) ТАШЛАНДИҚ ЖОЙ:
Сизни шу расм қўрқитдими? Демак сиз кучли ва ақлли инсонсиз. Лекин бу танлов сизни ёпиқ инсон эканингизни ҳам билдиради. Баъзан сиз, бу дунёдан узилиб, атрофингизга ҳатто энг яқин инсонларингизни ҳам йўлатмайсиз. Сиз ўзига ишонган ва талабчан инсонсиз. Шундай бўлсада очиқ мулоқотда бўлишга ва эмоционал ҳаёт юритишга интиласиз.

4) ЁҒОЧ УЙ:
Агар сизни ушбу вайрона уй эшиги қўрқитган бўлса, бу яхши белги. Ҳозир сиз муҳаббат ва меҳрга лиммо-лимсиз ва сиз буни ким биландир бўлишишга муҳтожлик сезяпсиз. Яқинларингиз учун кўп нарсага тайёрсиз. Сизни моддий аҳволингиз ҳавотирга соляпди. Хоҳишингизга эришиш учун узоқ йўл босишингизга тўғри келади ва фикрлаш тарзингиз устида ишлашингиз лозим.

5) ҚУДУҚ:
Қудуққа тушиб кетишдан қўрқасизми? Сиз ўзига тўқ ва ўзига ишонган инсонсиз. Қафасдан, чегаралардан ва эркинлигингиз бўғилишидан қўрқасиз. Ҳаётда сизга саргузаштлар, хурсандчилик ва ижобий эмоциялар етишмайди. Хозир яшаётган ҳаётингизда ноқулайлик ҳис қилябсиз. Ўзингиз хоҳлагандек яшашни бошланг!

6) ҚУЁН ИНИ:
Сиз мавҳумликдан қўрқасиз. Ўзлигингизни излаш йўлидасиз, ўз вазифангизни тушуниш ва ҳаётингиз маъносини топиш сиз учун жуда муҳим. Мулоҳаза қилишни ва воқеликни таҳлил қилишни севасиз.

7) ЕРТЎЛА ЗИНАСИ:
Шу ертўлага киришдан қўрқдингизми? Охирги пайтлар кўпинча омадсизликларга учрагансиз, сиз билан ёқимсиз воқеалар содир бўлган, кўп азоб чеккансиз. Зина ҳаётдан кетиш тимсоли ҳисобланади, тўкилган барглар - ҳаёт фаслини ўзгаришини билдиради. Бу дегани, сиз, барибир ҳаёлан ўтмишда яшайсиз. Кўнгилсизликлар сизни бутун умр тақиб қилишидан қўрқасиз. Лекин аслини олганда ўзингиз уни ортингиздан судраб юрибсиз. Ўтмишни, ҳафагарчиликларни ва негативни қўйиб юборинг, позитив фикрлашни бошланг.

8) ҚАМОҚ ЭШИГИ:
Қамоқ бу фақатгина қамалишдан қўрқиш тимсоли бўлибгина қолмай, у яна кўникиб қолганингиздан тубдан фарқ қилувчи бошқа ҳаёт белгиси ҳамдир. Танловингиз сизни меҳнаткаш ва талабчан инсон эканингиздан сўзлаяпди. Қадам бақадам муваффақиятга яқинлашяпсиз, мақсадларингиз аниқ. Аммо қалбан ҳаловат, ҳордиқ ва қулайлик хоҳлайсиз. Ўзингизга дам олишга рухсат беринг!

https://t.me/Zamonaviy_Psixolog