Get Mystery Box with random crypto!

Душанба оғир кун! Авваллари мен ҳам худди шундай фикрлар эдим | СУПЕР ПСИХОЛОГИЯ

Душанба оғир кун!

Авваллари мен ҳам худди шундай фикрлар эдим. Кейинчалик қарашларим ўзгарди.

Нега ҳафтанинг бу кунини оғир деб ҳисоблашимни анладим ва бу фикрларимни ўзгартириш учун босқичма-босқич ҳаракат қилдим.

Бизнинг оилада ҳар якшанба анъаналарга содиқ қолган ҳолда эрта тонгдан то кечгача қозон-товоқ деганларидек уй юмушлари билан шуғулланиш шарт эди.

Биз учун дам олиш кунининг таржимаси “генеральная уборка” эди.
Бу анъанани ким ўйлаб топганидан хабарим йўқ лекин бу куннинг бир шарти бор, барча юмушлар айнан шу куни бажарилиши керак.

Мабодо ўша куни уй юмушлари рисоладагидек бажарилмай қолса биз ўзимизни кучли айблар ва бажарилганларидан ҳам камчилик қидириш одат тусига айланган эди.

Агар шу куни бетоб бўлиб қолсак омадимиз чопди деб хурсанд бўлар, ҳаттоки бетоб бўлишга ҳам рози бўлар эдик.

Вой бунча ваҳима қилмасангиз, ўлмаган бизнинг жонимиз деб ичингизда мени дангаса, ишёқмас деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин.

Табиатан дангаса ҳам, ишёқмас ҳам эмасман. Ҳозир бу ерда гап бошқа нарсада.
Гап нима-да унда дейсиз-ми?
Мақоланинг давомида қолганини аниқ ва тиниқ тушуниб оласиз.

Хуллас орадан йиллар ўтиб уй юмушларидан кўнгил совушни ва уларни бажаришга куч, ғайрат етишмаётганини сездим.

Чунки мен дам олиш кунида ўзимга дам бермас, мени хурсанд қиладиган нарсалар билан шуғулланмас ва ҳар душанбани кучли чарчоқ билан кутиб олар эдим.

У вақтда бу нарсалар инсон руҳиятига салбий таъсир этиши ҳақида тушунчам йўқ бўлиб кейин эса буни секин-секин ҳис қилишни бошладим.

Ва бир кун шу қарорга келдим, СТОП бунга ўзгартириш киритаман!

Қандай қилиб, осон йўл орқали ўзгартириш киритганимни сизлар билан ҳам бўлишайми?

Бу ҳолат инсон ҳаёти ва руҳиятига қандай таъсир этиши ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни биз билан бўлишинг!


Дилноза Мирхамидова

@psixologdilnoza