Get Mystery Box with random crypto!

Солиҳлардан бири: 'Аллоҳим, ризқимга барака бер', деб дуо қила | Zulxumor Sobirjonovna

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз?” деди.

У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман.
Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.

Аллоҳим!
Бизга ато қилган ҳамма нарсангга баракангни ёғдир

https://t.me/psixolog_Zulxumor_Sobirjonovna