Get Mystery Box with random crypto!

Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: | Zulxumor Sobirjonovna

Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

1. Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

2. Алдаманг. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!», дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

3. Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

4. Ҳар нарсани ман қилаверманг. У мумкин эмас, бу мумкин эмас, «Уни қилма, буни қилма», каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади.

5. Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз.

6. Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг.

https://t.me/psixolog_Zulxumor_Sobirjonovna