Get Mystery Box with random crypto!

Оила —бу аслида севгинг билан улашиш! Оила —бу бахт кутилади | PSIXOLOG_ZOXIDA_KANAL

Оила —бу аслида севгинг билан улашиш!

Оила —бу бахт кутиладиган жараён эмас, балки, бахт яратиш жараёни!

Оила —бу боғчанинг мактабга ўтиш даври!

Оила —бу меҳнат, инсон ўзи устида ишлаб, барча вазиятларни севгига айлантириб, муносабатларни янаям Юқори босқичларга олиб чиқиш жараёни!

Эр ва хотин —2та эркин инсон.
Улар бир - бирига ҳеч нарсага мажбур эмас!
Ҳаммаси фақат севги билан қилинади.

Эр ва хотин бир - бирини борича қабул қилиши ва бир-биридаги бор хусусиятларини хурмат қилиши лозим.

Икки инсон хам ўзи хохлаган тарзда эркин яшаши лозим.

Аёл киши "Энди рафиқа бўлдим, Рафиқалик вазифамни бажаришга мажбурман" - деб ўзига талаб қўйволмаслиги лозим. У бу ишларни фақатгина ўзининг севгиси билан, эвазига бирор нарса кутмаган ҳолда қилиши керак.

Эркак киши ҳам ўзига"Мен оиламни моддий тарафдан таьминлашим ва ҳимоя қилишим шарт"—деб ўзидан шуларни талаб қилмаслиги керак.

Эсда тутинг :Инсон ўзидан "Бу менинг вазифам" деб талаб қилганда, бажаргиси келмайди. Лекин шунчаки севгисидан, шартсизлик билан бажарса, бахтни хис қилиб яшайди.

@PSIXOLOG_ZOXIDA