Get Mystery Box with random crypto!

Хаёт формуласи Рухан юксалишни хохласанг, бўлаётган воқеа-ход | YULDUZ SA'DULLAYEVNA

Хаёт формуласи

Рухан юксалишни хохласанг, бўлаётган воқеа-ходисаларни яхши ёмонга ажратмасдан, қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга ўрганинг.

Бунга ўз фелингизни (характерингизни) бошқариш орқали эришасиз. Фелингни бошқаришга фикрни бошқариш орқали, фикрингни бошқаришга фикрингни саралаш орқали эришасиз.
Фикр софлигига - хохишларингни бошқариш оркали, хохишларингизни бошқаришга - хиссиётларингизни бошқариш орқали, хиссиётларни бошқаришга ўзингиздаги эхтиёжни бошқариш оркали эришасиз.

Эхтиёжни уни қондирибгина тинчлантириш мумкин.
Хар қандай эхтиёжни қондирувчи битта зот бор. Аллох ! (Ихлос сурасининг маъноси хам шунда). Аслида Аллохнинг ўзидан бошқа хеч нарса мавжуд эмаслигини, Оламни Аллох ўзидан яратганлигини, хар бир инсон унинг банди, зарраси эканлигини, эхтиёжни берувчи хам қондирувчи хам ўзи эканлигини англаб етган одам эхтиёжининг сузсиз қондирилишигагина эмас, балки аллақачон қондирилганлигига ишонади.
Бу ишонч унинг хиссиётларини жиловлайди ва у соф фикрлай олади. Соф фикрли одамнинг фел атвори, характери жозибали бўлади ва унинг фелига мос мухит ва инсонлар унинг атрофига йиғилади, шу мухитга мос шарт шароит ва имкониятлар юзага келади.