Get Mystery Box with random crypto!

Эътибор сўралмайди, қозонилади! Ҳа, айнан шундай. Агар чинд | Psixolog

Эътибор сўралмайди, қозонилади!

Ҳа, айнан шундай. Агар чиндан ҳам жуфтим менга ўта эътиборсиз, деб вазиятни ўзгартиришни истасангиз, тафтишни ўзингиздан бошланг!

Сиз жуфтингиз учун аҳамиятли бўлсангизгина, у сизга эътибор беради.

Бунинг учун «эътибор бер» деб жуфтингиздан эътибор тиланиб ўтирмай, ўз устингизда ишланг.

Эшитишларини истаяпсизми, гапиринг.

Фақат қандай гапиришни билинг. Қизиқ суҳбатдош бўлиш ҳам бир санъат. Бунинг учун мунтазам маънавий ўсишда бўлишингиз керак. Китоб ўқинг, қизиқ фильм кўринг, курсларга қатнанг. Хуллас, эътибор кутишдан бошқа машғулотлар топинг ўзингизга.

Сиз қизиқ бўлинг, нега эътибор бермас экан? Шундоғам маҳлиё бўлиб, гўзал, ширинсухан, билимдон жуфтидан кўзини узолмай қолсинки...


@Psixolog_maslahati