Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ! Биз ҳаётимизга биздан ниманидир ўрганишлар | Psixolog

Ассалому алайкум !
Биз ҳаётимизга биздан ниманидир ўрганишлари ва биз улардан ўрганишимиз учун инсонларни тортиб оламиз. Ва кейинчалик улар билан қандай муносабатда бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз.

Мисол учун, агар ёнимизда камчиликлари бор инсон бўлса, биз ўзимизнинг уникига ўхшаш камчиликларимизни кўриб, улар устида ишлашимиз осонлашади.

Ўз камчиликларимизни муваффақиятли ҳал қилганимиздан сўнг, бошқаларга ҳам ўз мисолимизда камчиликларини тузатишига ёрдам берамиз.

Шу ўринда, бизга ортиқ ҳеч нарса ўргата олмайдиган ва биздан ўргана олмайдиган инсонларни тақдир автоматик тарзда биздан узоқлаштиради.

Ст. Раскошанский "Онгли ҳаётнинг асосий қонунлари қандай қилиб соғлом ва бахтли бўлиш мумкин" китобидан

@Psixolog_maslahati