Get Mystery Box with random crypto!

ТАНҚИД: ФОЙДАМИ ЁКИ ЗАРАР? Яқин пайтларгача танқидни ҳар би | Psixolog

ТАНҚИД: ФОЙДАМИ ЁКИ ЗАРАР?

Яқин пайтларгача танқидни ҳар бир инсон учун жуда зарур деб ҳисоблаш одатий ҳол бўлган эди - бу унга иш ва шахсий ҳаётдаги хатоларни қилмасликка ёрдам берарди.
Бугунги кунда эса, психологлар танқиднинг инсонга ҳам фойда, ҳам зарар келтириши мумкинлигини таъкидлашяпти.

Танқид қилиш бу - ҳар қандай камчилик ва номувофиқликни кўрсатиш демакдир.

Танқид конструктив ёки деструктив бўлиши мумкин.
Келинг, улар ҳақида гаплашайлик:

Конструктив танқид- ўз-ўзини ривожлантиришга, деструктив танқид эса – озор беришга қаратилган бўлади.

Конструктив танқиднинг асосий хусусиятлари шундаки, у нотўғри қилинган иш юзасидан уни тўғирлаш ёки яхшилаш учун бериладиган маслаҳатлар кўринишида бўлади. Бунда танқидчи муаммони ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр бўлади.
АГАР БУНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИШНИ БИЛМАСАНГИЗ ВА СЎЗЛАРИНГИЗ УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ ЎЗ ЗИММАНГИЗГА ОЛИШГА ТАЙЁР БЎЛМАСАНГИЗ, ТАНҚИД ҚИЛМАНГ!

Деструктив танқидлар ҳақорат ва бепарволикка асосланган бўлиб, у ҳеч қандай ижобий таъсир кўрсатмайди. У оғриқли ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳиссини тушириб юборади.
Сиз билан бундай мулоқотда бўлган одамлар билан мулоқотни ЧEКЛАШ ЁКИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИШ КEРАК, улар сизни яхшироқ ва кучлироқ бўлишингизгага ёрдам бермайдилар. Аксинча, ўзингизга бўлган ишончни бутунлай йўқотишга ҳаракат қилишади.

Қуйидагилар конструктив танқид ҳисобланмайди:
таҳдид
ҳақорат ва кесатиш
субъектив фикр, шунингдек, уни қўллаш. Масалан, «менимча сенга бу ранг ярашмайди, сенга бошқа ранг ярашади» каби.

Деструктив танқид:
ўз-ўзига бўлган ишончни камайишига;
низоларга;
безовталикка олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, танқидни фақат иш юзасидан (профессионал танқид) қилганингиз мақсадга мувофиқдир.
Чунки бошқа ҳоллардаги танқид инсонга озор бериши мумкин.

Ўзингиз томонга йўналтирилган танқидни қанчалик кўп эшитиб турасиз?
Нима деб ўйлайсиз: танқид сизга ривожланишингизга, ўз устингизда ишлашингизга ундайдими, ёки депрессияга туширадими?
Уларни ўринли деб ҳисоблайсизми?

@Psixolog_maslahati