Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ФАРИШТАЛАРНИ ЧАРЧАТИБ ҚЎЙДИНГ... Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж | Психолог Дилфуза Аббосхоновна

​​​​ФАРИШТАЛАРНИ ЧАРЧАТИБ ҚЎЙДИНГ...

Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайди-ган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.

Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди.

Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Шу мисраларни укиб, калби титраб кетганлар билан МАККАТИЛЛОДА куришиб колиш насиб этсин Амийн
Бугун Сизларга ва бизларга Аллохнинг розилигини тилайман.
Борингизга шукур.