Get Mystery Box with random crypto!

Ота билан ўғилнинг соҳилдаги сухбати: – Отажон, бу ердаги нар | Психолог Дилфуза Аббосхоновна

Ота билан ўғилнинг соҳилдаги сухбати:

– Отажон, бу ердаги нарсалар нима?
– Майда тошлар, болажоним.
Ўғил бошини ўнг тарафга бурди:
– Булар-чи?
– Булар ҳам майда тошлар, болам, – деб жавоб қилди ота. Бола юзини чап тарафга бурди:
– Унда анавилар нима?
– Ҳаммаси майда тошлар, болагинам...
– Отажон, бунча ҳам кўп бўлмаса булар!
– Шундай ўғилим...
– Дадажон, дунёда булардан ҳам кўп нарса борми?!
– Бор, болам...
– Нима у, отажон?
– Отангнинг гуноҳлари, ўғлим!..
– Дадажон, сизнинг гуноҳларингиздан ҳам кўп нарса борми?
– Бор...
– У нима экан, отажон?
Аллоҳнинг раҳмати, болажоним.