Get Mystery Box with random crypto!

Психоэнергия

Telegram kanalining logotibi psixoenergiya — Психоэнергия П
Telegram kanalining logotibi psixoenergiya — Психоэнергия
Kanal manzili: @psixoenergiya
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 631
Kanalning ta’rifi

Админ: Маъруфбек Кубаев
📚 Дин психологияси бўйича мутахассис
🎯 Консультант-Тренер
📈 Коуч
⚡ Мотиватор
Админга мурожат: @M_ibn_Qosim

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-03-05 07:14:06
​Токсик одамлар белгиларини биласизми?

Атрофимизда гаплашиб қалбимизни ёзадиган, учрашишни орзиқиб кутадиган танишларимиз, дўстларимиз, қариндошларими бор. Аммо токсик одамга узингиз ҳақингизда гапирганингизда ёки мавзу тез бурилиб кетади, ёки қисқа жавоб берилади.

4. У эҳтиёжларини очиқ айтмайди, Унга нимадир керак бўлса раҳмингизни келтириб, ёки жуда кўп такрорлаб, хуллас нимадир қилиб сизни ўзингиздан ёрдам чиқишига эришмоқчи бўлади. Агар сиз ёрдам бермоқчи вақтингизда ўзи фикридан қайтиб қолса, сизни айбдорлик ҳисси билан қолдиришга ҳаракат қилади. Масалан, бозорга бориб келишни жуда кўп гапирса, ахири сиз буни таклиф қилсангиз, у эса фикридан қайтган бўлса, ҳатто бозорга умуман бормоқчи бўлмаса ҳам “сени вақтинг йўқлигига бошқа танишимга айтдим, сени овора қилиб қўймай” дейди

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак токсик одамлар сизга ҳар хил “сиёсий ўйинлар” билан руҳий босим ўтказиб юради.

Нима деб ўйлайсиз бундай одамлар билан қандай муомала қилиш керак?
794 views04:14
Ochish/sharhlash
2022-03-04 13:36:54
​Токсик одамлар белгиларини биласизми?

1. Улар билан гаплашгач ўзингизни ёмон ҳис қиласиз. Улар ҳар хил ҳаракатлар билан сизнинг ҳисларингизга таъсир қилади. Масалан доим нольийди, маслаҳатлар берасиз, лекин у амал қилганини, умуман ҳолини ўзгартириш учун нимадир қилганини кўрмайсиз, у фақат ғийбат қилиб енгиллайди, ва бу сизнинг ҳисобингиздан амалга ошади.

2.У ҳеч қачон ўзини айбдор ҳис қилмайди, доим сиз айбдорсиз. Узоқ вақт гаплашмай қўнғироқ қилсангиз “бормисан?” “телефон ҳам қилмайсан!ʼ дейди. Аслида унда ҳам телефон қилиш имконияти бор эди. Асабийлашиб телефони улоқтиради-да “ана сени деб телефоним синди” дейди. Ўзини бошқа олмаган ким?

3.У сизни эҳтиёжларингиз, шароитингизни умуман ҳисобга олмайди. Сизга ҳар хил таъсир ўтказиб “сувингизни сиқади”. Доим унга мослашишга тўғри келганидан қийналиб кетасиз, лекин ноқулайлигингизни айтолмайсиз у ёки хафа бўлиб, сизни айбдор қилиб бунга йўл қўймайди. Ҳатто ўз дардларингизни айтмасликни одат қиласиз.
Давоми бор...

https://t.me/psixoenergiya
739 viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2022-03-04 09:19:38
Баҳор келди, атроф гўзаллашяпти, буни ҳис қиляпсизми?
Жума кунингиз баракали ўтсин

https://t.me/psixoenergiya
803 viewsedited  06:19
Ochish/sharhlash
2022-03-03 13:38:24
14. Боғ эгалари 14-воқеа 2-қисм

https://t.me/psixoenergiya
689 viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2022-03-03 08:01:23
Ўз устингда ишлаш - бу энг қийин ишлардан бири, шунинг учун ҳамма ҳам буни амалга оширавермайди.

Лекин бажарилган иш учун сиз энг қимматли тўловга эга бўласиз - эркинлик, ҳотиржамлик ва бахтга тўла ҳаёт.

https://t.me/psixoenergiya
725 viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-03-02 19:51:53
(Фарзандга бегона бўлиб қолмаслик учун рукнида)
Доимо иш кўп, интернетдан кимдир ёзиб қолди, кимдир ноҳақ, уй йигиштирилмаган, ишдан сўнг чарчоқ, умуман вақт етишмайди.
«Парентал Магазине» ота-оналар учун журналида Врач-психолог Харли Ротбар шундай ёзади: Жуда банд ва болаларга вақт ажрата олмай қолган кунларингиз, тасаввур қилинг “10-15 йил ўтган, уйлар топ-тоза, ҳамма нарса жой-жойида, ҳамма нарса етарли, тинчлик ҳукмрон. Ерда нон ушоқни ҳам топа олмайсиз, шкафларда чанг ҳам йуқ хатто. Болалар ҳаммаси катта одам, улар кўчиб кетишган. Сиз тинчликда, бир ўзингиз”. Шуни тасаввур қилиб кўринг ва яна ўз вақтингизга қайтинг. Вазиятдан завқ олинг, болага керак бўлган нарсани беринг. Бу эътибор. Ёдда тутинг, бу вақт қадрли, бу вақт ўтади, тарбия учун бу вақт имконият...

https://t.me/psixoenergiya
926 viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2022-03-02 10:24:13
Ер остида ўтказилган 17 йил — шахтёр тирик ҳолда топилди! Хитой шахтёрлари экскаватор ёрдамида 17 аввал кучли зилзила содир бўлган жойдаги бир ташландиқ конни қазиш пайтида тирик қолган бир эркакни топиб карахт бўлиб қолдилар...
Хитойнинг ғарбий қисмида 17 йилаввал Рихтер шкаласи бўйича 7,8 баллга тенг бўлган зилзила натижасидаичида 118 нафар шахтёрлар ишлаётган шахта қулаб тушган. Ўша даврданбери шахтанинг бу қисми ёпиқ бўлган. Шунга қарамай, яқинда бир гуруҳшахтёрлар ташландиқ шахтада яна ишлаш бошлаган, аммо тасодифан тирикқолган шахтёрни топиб олишган.

У бу халокатли тузоқнинг ичида 17давомида бўлиб, тирик қолган...

https://t.me/psixoenergiya
743 viewsedited  07:24
Ochish/sharhlash
2022-03-02 07:15:28
13. Боғ эгалари 13-воқеа 1-қисм

https://t.me/psixoenergiya
607 viewsedited  04:15
Ochish/sharhlash
2022-03-01 19:42:25
Бугунги кунда айрим инсонлар “ўз фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлаб қўйиш бу – фарзандига меҳр беришдир” деган “фикрни” қаттиқ ушлаб олган. Бунда улар бор шижоати билан моддий таъминот устида бош қотиради, тиришади ёки моддий таъминлаб қўйган бўлса “ота-оналик вазифаси бажарилди” қабилида иш тутади. Лекин ўз фарзандларида ахлоқий, маънавий жиҳатдан оғиш (жумладан: зарарли одатларга берилиш, агрессивлик, эрта ёш даврлариданоқ қарама-қарши жинс вакилларига бўлган қизиқиш, шахвонийлик, одамовилик, депрессивлик, аффективлик, юрак ва қон-томир ҳасталиклари каби турли психологик ва физиологик салбий ўзгаришлар) ҳолатларини қайд этишганда эса бунинг сабабини қидира бошлайдилар. Бунда муаммо қондирилмаган эҳтиёж (меҳрга болган эҳтиёж) сабабли юзага келган бўлади. Чунки психолог олим З.Фрейднинг фикрига ва шундай назариясига биноан “қондирилмаган эҳтиёжлар инсонда оғиш ҳолатини юзага келтиради“.

https://t.me/psixoenergiya
727 viewsedited  16:42
Ochish/sharhlash
2022-03-01 15:21:41
Шу ўринда маънавий манба, Имом Ғаззолийнинг “Риёзатун-нафс” асаридан қуйидаги фикрларни кўриб ўтиш мақсадга мувофиқ, “Қачонки болада чиройли хулқ, мақтовга арзигулик бир феъл содир бўлса, уни ҳурмат билан шарафламоқ, кўнглини қувонтирадиган нарса билан тақдирламоқ, кўпчилик орасида бу феълини изҳор этмоқ зарур” . Аксарият психологлар ҳам боланинг психологик эҳтиёжлари ҳақида сўз юритганда, юқоридаги таъкидланганларга уйғун назарияларни илгари суришади. Болада психологик ҳарактерга эга фарзандлик эҳтиёжлари мавжуд бўлиб, улар: мақтовга бўлган эҳтиёж, қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёж, позитив мулоқотга бўлган эҳтиёж, эътиборга бўлган эҳтиёж, ҳамкорликка бўлган эҳтиёж (ўйин ёки хўжалик юмушларида…), бошқаларнинг тинглашларига бўлган эҳтиёжлардир.

Давоми бор...
https://t.me/psixoenergiya
634 viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash