Get Mystery Box with random crypto!

«ПсихоБЛОГ»

Telegram kanalining logotibi psixobloguz — «ПсихоБЛОГ» П
Telegram kanalining logotibi psixobloguz — «ПсихоБЛОГ»
Kanal manzili: @psixobloguz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.77K
Kanalning ta’rifi

Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-18 18:59:53 Жамиятимизда аёлларга нисбатан қилинаётган гендер нотенгликлар билан курашилаётган бир пайтда гендер нотенгликнинг бошқа тури ҳам ривожланиб бормоқда. Масалан, мактабларда эркаклар фоизи камаймоқда(Шахсан ўзим ҳам мактабда ишлагим келмади). Ижтимоий-гуманитар…
1.1K views15:59
Ochish/sharhlash
2022-08-18 18:52:13 Жамиятимизда аёлларга нисбатан қилинаётган гендер нотенгликлар билан курашилаётган бир пайтда гендер нотенгликнинг бошқа тури ҳам ривожланиб бормоқда.

Масалан, мактабларда эркаклар фоизи камаймоқда(Шахсан ўзим ҳам мактабда ишлагим келмади). Ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳам аёллар фоизи ортиб эркаклар сони камайиб бормоқда. Муаммо томир отаётгани кундек равшан. Аммо аёлларга таалуқли гендер нотенглик фонида бу муаммога етарлича эътибор берилмаяпти.

Табиий савол туғилади: ўзи бизда қайси тизимли муаммога(экологик, ижтимоий, иқтисодий) тизимли ечим асосида иш олиб борилмоқда?

@PsixoBLOGuz
997 views15:52
Ochish/sharhlash
2022-08-16 20:28:12
Қисқа вақт ичида Эркин Бозоров кўпчиликнинг севимли ижодкорига айланди. Чиндан серқирра ижодкор! Ҳам шоир, ҳам актёр, ҳам дубляж устаси! Акахонга тасанно!
2.8K viewsedited  17:28
Ochish/sharhlash
2022-08-16 08:56:16 #мутолаа
#таржима

Илм-фанни фақат унинг қисмларини таҳлил қилиш орқали тушунишга ҳаракат қилиш филни ўрганаётган учта сўқир ҳақидаги қадимги масалга ўхшайди.

Улардан бири оёғини пайпаслаб, филни дарахтга ўхшатса, иккинчиси филни думидан ушлаб, фил арқонга ўхшашини айтади, хартумини ушлаб олган сўқир эса, фил илон деган хулосага келади.

Уларнинг ҳар бири ўз кузатишларида ўзига хос тарзда ҳақ эди, лекин филнинг аслида нима эканлигини тушуниш учун таркибий қисмларни ягона тизимга бирлаштирадиган кенгроқ назар солиш талаб қилинади.

Қизиғи шундаки, фанга тизимли ёндашиш ғояси фақат ўтган асрнинг сўнгги ўн йилликларида, фаншунослик ниҳоят академик фан сифатида шаклланган пайтда тан олинган.

Жеймс Цимринг "Фан нима ва у қандай ишлайди"

PS. Янги китоб мутолаасини бошладим. Илм-фан соҳасига кириб келаётган ёшларда илм-фан ўзи нималиги тўғрисида етарлича тушунча йўқ. 4 йил давомида ўқиб фундаментал билимларни билмай ўтиб кетишмоқда. Шу сабабдан фан ўзи нималигига жавоб берувчи китоб ўқишим керак деган хулосага келдим. Китобнинг қизиқарли ва муҳим жойларини бериб бораман. Оз бўлсада, фойдаси тегар.

Фан ўзи нималигини тушунтиришга уринадиган китоб ўқишимга яна бир сабаб бу астроном Карл Саганнинг бир иқтибосидир:

Биз муҳим элементлари фан ва технологияга кучли боғланган глобал цивилизацияни барпо этдик. Бироқ, биз ишни шундай бажардикки, фан ва технология нима эканлигини деярли ҳеч ким тушунмайди. Бу эса фалокат рецептидир.

@PsixoBLOGuz
1.4K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-08-15 19:41:03 Маслоу эҳтиёжлар пирамидасининг янгиланган варианти.

PS. Янгиланганига ҳам 12 йил бўлибдику)
895 viewsedited  16:41
Ochish/sharhlash
2022-08-14 21:46:43 Ўзбеклар бирлашмаслиги ҳақида илк бор Тоҳир Маликнинг "Мурдалар гапирмайдилар" романида ўқиганман. Ундан олдин эса фақат эшитардим. Ўзбеклар турган қамоқхонада қўриқчи қўйилмаслиги, бири қочса иккинчиси тутиб бериши ҳақидаги латифалар ҳам қулоққа чалинган.

Қизиғи, бу бирлашолмаслик анча узоқ тарихга ҳам эга. Масалан, XVII асрда яшаб ижод этган Турди Фароғий ҳам ўзбеклар бирлашмаслиги, бир ёқадан бош чиқармаслигини қаламга олган:

Тор кўнгилли беклар манман деманг, кенглик қилинг
Тўқсон икки бовли ўзбек юртидир тенглик қилинг.


Жамиятимизда бирликнинг етишмаслиги ижтимоий муаммоларимизнинг асосий сабабларидан бири дейишимиз мумкинми? Жавоб "Ҳа" бўлса бунинг сабаблари илмий томондан ўрганилганми? Бунга эса ижобий жавоб олиш ниҳоятда қийин. Негаки, ижтимоий фанлар чуқур депрессия аҳволида. Этнопсихология ва хоказо йўналишлар теша тегмаган соҳалигича қолмоқда. Айнан шу ижтимоий фанларни ривожлантирибгина нега халқимизда бирлик йўқлиги сабабларини топган ва қандайдир чоралар қўлланиб буни бартараф этган бўлармидик.

PS. Каналимни кузатаётганлар орасида психология йўналишида ўқийдиган талабалар бор. Жуда ҳам истардимки, шу талабалар психология йўналишининг бир-икки тармоғини танлаб шу бўйича изланишса, яхши бўлар эди. Ҳамма тармоқларни бирваракайига ушлаб олиб бирортасини қойиллатмайдиган инстаграм-психологи бўлишингизни истамасдим.

@PsixoBLOGuz
1.1K viewsedited  18:46
Ochish/sharhlash
2022-08-09 13:28:33 Сепарация

АҚШ ва Европа ёшлари 18 ёшдан бошлаб мустақил яшашни бошлашлари ҳақида кўп эшитгандирсиз. Бундан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёшнинг ота-онасига қарам(маънан ва моддиятан) бўлиб қолмаслиги учундир. Хатто улар алоҳида уйда яшай бошлашади ҳам.

Бундай ташаббус аввало уларнинг ота-оналаридан чиқади. Бунгача улар болаларини ёшликдан мустақил фикрлашга, мустақил танлов амалга оширишга ўргатишади. Бўлмаса бола ота-онасининг комфорт зонасида қолиб кетиш эҳтимоли бор. Комфорт зонада эса ривожланиш бўлмайди.

Тарбиянинг мана шундай модели психологияда сепарация дейилади.

PS. Юқоридагидан келиб чиқиб обуначиларга саволим бор:

1. Сиз тарбиянинг бу моделига қандай қарайсиз?
2. Болангизни қандай тарбия қилмоқдасиз?
3. Ота-онангиз сизга берган тарбиясини болангизга қўллайсизми?
4. Агар ҳали фарзандингиз бўлмаса, қандай тарбия қилиш ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

@PsixoBLOGuz
1.5K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2022-08-07 09:38:50 ​​Ёшлар ишлари агентлиги томонидан wikistipendiya лойиҳаси доирасида wikioromgoh ҳафталиги ташкил этилган эди. Мазкур лойиҳада координатор сифатида қатнашдим. Ушбу лойиҳадан мақсад wikipedia сайтида ўзбек тилидаги мақолалар сонини оширишдан иборат.

Лойиҳа эндиликда катта босқичга ўтилиши кутилмоқда. Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМларда талабалар ҳам жалб этилади. Уларга сайтда мақола яратиш ўргатилади. Бунинг яхши томони шундаки, биринчидан, талабалар мустақил иш, реферат каби ишлардан қутилишса, иккинчидан, ўзбек тили ривожи учун ҳисса қўшиб реал фойдали иш қилган бўлишади.

PS. Мен бу ташаббусни икки қўлимни кўтариб қўллайман. Талабаларни баҳолашда жуда асқатади.

PS. Суратда мени топганлар борми?
1.4K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash
2022-07-28 15:40:47 Таълимдаги муаммолар ҳақида узоқ гапириш мумкин.



2.0K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-07-26 20:00:11 Қўшиқ вақти
1.7K views17:00
Ochish/sharhlash