Get Mystery Box with random crypto!

Буллинг Мактабда табиатан нимжонроқ, кучсизроқ ўғил/қиз болал | «ПсихоБЛОГ»

Буллинг

Мактабда табиатан нимжонроқ, кучсизроқ ўғил/қиз болалар кўпинча буллинг(безорилик, зўравонлик, масхаралаш) қурбонига айланиш ҳолатлари мавжуд. Негаки, бундай болалар мўмин-қобил, тарбияли бўлиб бировга озор етказа олишмайди. Афсуски, шундай болалар ижтимоий иерархиядаги кучлиларнинг зўравонлигига учрайди.

Мана шундай ҳолатларда улар кимгадир мурожаат қила олишлари учун психологик тайёр бўлишлари лозим. Аниқроғи уларни тайёрлаш керак бўлади. Буллингга учраган/учраётган ўсмир бу ҳақида кимгадир айта олиши лозим. Аммо безорилар буни терпилалик/козёллик дегани сабаб мазлум яна безорилар қўлида қурбон бўлишда давом этади.

Шу сабабдан ҳам буллингга қарши мактаб ҳодимлари тарғибот ишларини олиб боришлари лозим(Бу борада фуқаролар фаоллиги ҳам муҳим ўрин тутади). Ўқувчилар буллингга учраётганликлари ҳақида айта олишлари учун имкон бўлиши керак. Бу терпилалик/козёллик, уят ёки қўрқоқлик эмаслигини тушунтириш жуда муҳим.

Нега?

Чунки муттасил давом этувчи буллинг психикаси таъчирчан ўсмирларни энг камида:

— дарсларни яхши ўзлаштирмаслигига олиб келса;

энг кўпида эса:

— депрессияга тушириб суицидгача етаклаши мумкин.

PS
. Мазкур постни ёзишда қуйидаги видео сабаб бўлди. Видеони барча яқинларингиз билан ўртоқлашинг. Ота-оналар, мактаб психологлари, ўқитувчилар ушбу видеони ўқувчиларга қўйиб беришса ҳам фойдадан ҳоли бўлмас эди.

Видеони кўриш




@PsixoBLOGuz