Get Mystery Box with random crypto!

​​ Борлиқнинг 6 муҳим қонуни . Бўшатиш қoнуни Агар сизга я | BAXT AKADEMIYASI💞

​​ Борлиқнинг 6 муҳим қонуни

. Бўшатиш қoнуни
Агар сизга янги пояфзал керак бўлса, эскисини ташлаб юборинг. Агар сизга янги кийим керак бўлса, шкафингизни тозаланг.
Сиз, стереотипларингиздан ўз хоҳишингиз билан хайрлашишингиз керак.

. Тасаввур қонуни. Тасаввурингизни ёрқинлаштиринг. Ўзингиз идеал деб билган кунни тасаввур қилиб ёзинг ва уни ўзингиз ишонган одамдан ташқари ҳеч кимга кўрсатманг. Бу ёзганингизни ўзингизга яқин жойда сақланг. Бўш вақтингизда уни қайта қайта ўқиб туринг.

. Ижод қонуни.
Инсон хаёлотида катта энергияга эга бўлиб, улкан ютуқларга эга бўлиши мумкин.

. Олиш ва бериш қонуни.
Агар сиз 1 чақа эҳсон қилсангиз у сизга 10 карра кўп бўлиб қайтиб келади. Агар яҳшиликка эга бўлсангиз уни албатта одамлар билан бўлишинг. Яратувчи берган неъматлардан фойдаланинг ва бошқаларга ҳам улашинг.

. Ўнинчилар қонуни.
Борлиқ доим ўз ўнинчисини олади. Сиз ҳеч қачон сизнинг «ўнинчи»нгиз қандай сизга қайтиб келишини билмайсиз.
Пул — оддий келади. Лекин биз айтаётган ўнинчи дўст кўринишида, саломатлик кўринишида ҳам келиши мумкин.

.Ҳаммасини кечириш қонуни. Агар сиз одамларни кечира олмасангиз, сиз ўз бойлигингизни қабул қила олмайсиз.
Агар қалбингизни ҳасад эгаллаган бўлса у ерда муҳаббатга жой қолмайди.
Сиз , сизни кемираётган салбий ҳис туйғулардан узоқ бўлинг.

@psixalogiya