Get Mystery Box with random crypto!

Бисмилла.. Юмшоқ патли қушларнинг қаноти остида темир қозиқла | ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР

Бисмилла..

Юмшоқ патли қушларнинг қаноти остида темир қозиқлар бўлади.

Тарбияли кўринган савлатдан кўпроқ ҳавотир ол, тартибсизни тартибга ўргатса бўлади.

Бир марта файзи қочган ерда яна дарахт ўсиши даргумондир. Тупроққа минг ўғит солган билан.

Отангиз борки, қизалоқсиз .
Онангиз борки , эркатойсиз.
Акангиз борки, мағрурсиз.
Укангиз борки, севимлисиз.
Устозингиз борки, йўлингиз равон.
Дўстингиз эса Аллоҳ бўлсин…

Диққатингиз кимга қаратилса сиз Ўшасиз!

Бахт нима? Ўз қадриятларига ҳар қандай имтиҳонда ҳам , садоқатли қолишдир…

Бугун қандай яхши кун …Алҳамдуллилаҳ

@ShahnozaJumaqulovna