Get Mystery Box with random crypto!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан КЕЧИРИШ.. Кечириш ,кечи | ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

КЕЧИРИШ..

Кечириш ,кечишми? Еки яна қайтишми? Еки яна бошлашми?

Кечирим ҳар биримизни қалбимиздан танамиздан мия идрокимизгача ,филтрдан ўтқизувчи ечимдир.

Агар кечирим , тафаккур билан бир тўҳтамга келиб амалга ошса, инсонни тақдири ўша сониядан фақат яхши тарафга ўзгаришни бошлайди..

Кечирмаслик,ҳали тўлақонли вояга етмаганимизни кўрсатиб туради…баьзан инсон вояга етмай умр ўтқизиб қўяди.

Сиз кечирдингиз дегани яна ўша вазиятга муносабатларга кўндингиз дегани эмас..даа
Сиз энди қалбингизни сўзингизни қадамингизни ўйлаб харакатини қиласиз дегани. Меьерни ўргандингиз дегани.

Сиз кечиролмаган инсонларингиз сизни ҳаетингизда балки ҳозир йўқдир
Лекин сиз миянгизда уни олиб юрибсиздаа
Ушлаб турибсизда
Ҳўш бундан кимга наф ва зарар?
Фақат кечиролмай ушлаб турган тана ва мияга зарар ва бенаф!

Хўп сиз кечиролмаган инсонлар енгинангизда юришибди
Ҳар куни у билан миянгизда ичингиздан уруш эьлон килиб хафалик кийимини кийиб олаяпсиз

Бу фойдадан кура зарарми?
Кимга ? Фақат Сизга! У инсон ўз ҳаети билан сизни миянгиз ва қалбингиздан бехабар яшаб юрибди.

Буни иложи йўқ дейишингиз мумкин
Ўзингизга ўзингиз кучингиз етмаса ўзгартиришга
Нега бировни ўзгаришини кутиб яшаяпсиз? Нега бировни ўзгаришига умр сарфлаяпсиз

Шунчаки кечирдим денг
Ички нафрат сизни адо қилади
Бошқани эмас?
Бу кечирмаслик ҳусн ва соғликни олиб қўяди…

Кучингиз етмаган жойларида ичингиздан пичирлаб Аллоҳ учун кечирдим денг
Зора Аллоҳ, Сизни, бу учун ўз кечирими билан Мукофотласин…

Кечир дейишдан олдин Ўзимиз ўзгаларни кечирайлик.. кимнидир кечирмасдан Аллоҳдан мени кечир дейишдан ҳае қиламиз шунда
Ҳар суҳбатнинг қоидаси бор
Кечиримнинг қоидасини чиройли қилайлик Яхшилар…

Тўғри баьзан шунақа ҳолатлар бўладики,ҳақиқатдан кечириш аҳмоқликдек носоғломликдек туюлади..

Шунақа онларда..Аллоҳ учун кечирдим денг
Мен қодирмасдим..оддий бандаман
Аллоҳ ҳаққи кечирдим.. зора Аллоҳ менинг ҳам айбларимдан кечса..денг

Аллоҳ учун кечирдим деган сўзнинг замирида қанча Имон Ирода ибодат етганини энди тушунтиролгандирман Сизга…

Ўзим англаганим учун ҳам етқизгим келди.. Англатмаса ,англамасдим..
Мендан етқизиш ва сабабчилик,Англатиш ва Англашни Аллоҳ насиб этсин


Бизни тўғри тушунганларни Аллоҳ қўлласин..Омин!

Ман эпладим,Сиз хам уддалайсиз

@ShahnozaJumaqulovna