Get Mystery Box with random crypto!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Бир елка тор бўлса, Алло | ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Бир елка тор бўлса, Аллоҳга бошингни қўй..
Миннат тўлса ошда,Аллоҳ берганига тўй..
Очилмаса борган эшигинг,Аллоҳга қўй..
Кетар бўлсанг бандагамас,Аллоҳга кет..
Ўйловларинг чексиз бўлса, саждага кет..
Жой топмасанг жойингда, Ўзингга кет..

Қалбни ранги самимиятни ҳушрўйлиги билан сайқалланади.

Болалигингиз тинчликда ўтган бўлса минг карра бахтлисиз…
Ешлигингиз севги билан ўтган бўлса, миллион карра бахтлисиз.
Умрингиз нафсингизга қарши ўтса, Машаллоҳ бахтлисиз

Инсонни ички кучи ,нафси сўраган нарсасини бермаганида ,ташқарига чиқади
Бу Иймондир!
Бунақа инсонларнинг кўзида ҳотиржамлик, енгил табассум ва забардаст тик танаси бўлади!

Сизни Сиз қилган орттирган Қадриятларингиздир!
Бу Тарбия,Бу Иймон,Бу илмдир!

Кўз ешларинг юзинггамас ,қалбингга тўкилганида, Аллоҳга яқинсан

Юзларни гўзаллиги Таҳажжуддадир!У энг гўзал Косметикадир!

Остонангиз чанг босмасин,буни Аллоҳдан биринчи сўранг!

Энг гўзал кунларимиз Бугун ва ҳозирдир..буни эса эрта англаймиз.

@ShahnozaJumaqulovna