Get Mystery Box with random crypto!

​​Имконият доим бор Сиз ёпиқ эшикни тақиллатиб турганингиз | Nilufar Asqarova

​​Имконият доим бор

Сиз ёпиқ эшикни тақиллатиб турганингизда, ёнингизда юзлаб очиқ эшиклар борлигини унутманг!

Улар ҳақида ўйлаб кўрсангиз ўзингизга фойда бўлади.
Коинот доимо бизга хоҳиш-истакларимизни рўёбга чиқаришда кўмак берадиган инсонларни ва имкониятларни юборади.

Бизнинг вазифамиз эса ҳис қилиш, тинглаш ва уларни қўлдан чиқариб юбормасликдан иборатдир.
Дунё сизга кўмак беришига имкон беринг!

Одамлар билан тортишишни бас қилинг, ниманидир исботлаш учун ҳаракат қилишни тўхтатинг, баҳсли вазиятларни енгишга ҳаракат қилманг!

Кўпинча айнан ҳозирги онлар билан яшаш кераклигини билмаймиз. Тўхтанг ... ҳозир яшаётган лаҳзадан завқланинг.

Сизга ҳамма нарса қайғули бўлиб туюлса ҳам, сизда жуда кўп имкониятлар мавжуд. Сиз уларни кўришни ва эшитишни ўрганишингиз зарур, аммо бунинг учун энг аввало ўзингиздан бошлашингиз керак.

Ўзингизга бахтли бўлиш учун имконият беринг.


@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг