Get Mystery Box with random crypto!

Ўзига ишонадиган инсонлар одамлар билан муомала қилишда ўз ха | Nilufar Asqarova

Ўзига ишонадиган инсонлар
одамлар билан муомала қилишда ўз хатти-ҳаракатлари, сўзларни ифодалаши ва гап қурилишини назорат қилади. Сўзлашув чоғида қуйидагилар муҳим саналади:

тўғри нигоҳ;
юз ифодаси;
гавдани тик тутиш;
хатти-ҳаракатлар.
Хатти-ҳаракатлар ва юз ифодаси

Юз ифодаси ёрдамида дўстона муносабатни осонгина ифодалаш мумкин, бунинг учун жилмайиб қўйишнинг ўзи кифоя. Кўзгу ёрдамида ўз ҳиссиётларингизнинг кераклисини юзага чиқариш, ортиқчасини эса яширишни машқ қилиб кўриш мумкин. Ўз хатти-ҳаракатларингизни ҳам албатта назорат қилиб боринг.

Фикрни тўғри ифодалаш

Ўзига ишонадиган инсон бўлиш учун нафақат фикрни тўғри ифодалаш, балки ўз фикрини ҳимоя қила билиш ҳам муҳим ҳисобланади. Бу эса унчалик осон эмас, бироқ керакли сўзларни топиш ва гапингизни тўғри тузишга ҳаракат қилинг.

Бир қатор қоидалар мавжуд:

Гапингизни 1-шахс номидан бошланг.
Шеригингизга бирор фикрга келишга ёрдам беринг.
Фикрингизни аниқ ифодаланг.
Зарур бўлганда, гапингизни қайтаринг.
Эсанкираб қолманг.
Энг асосийси ўз нуқтаи назарингизга эга бўлиш ва таслим бўлмаслик!
@psiholog_Askarova