Get Mystery Box with random crypto!

#Соғлом_турмуш Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат | Проста так

#Соғлом_турмуш

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат

Гули Шайхова, диетолог:

— Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда тўғри овқатланишга алоҳида урғу беради.

Тўғри овқатланиш бўйича 5 та тамойилга амал қилишни тавсия қилади:

овқатни фақат очлик ҳисси бўлганда истеъмол қилиш;

янги пиширилган овқатларни истеъмол қилиш;

таомни руҳий ва жисмоний тинч ҳолда истеъмол қилиш;

секин, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш;

овқатни кўп исътемол қилишдан тийилиш.

Шунингдек, Ибн Сино “Тиб қонунлари”да мижоз концепсиясини ишлаб чиқади. Унга кўра, инсон мижози озиқ-овқат мижози билан мос келиши лозим. Йўқса, турли касалликлар ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram