Get Mystery Box with random crypto!

Профессионал юрист

Telegram kanalining logotibi professional_yurist — Профессионал юрист П
Telegram kanalining logotibi professional_yurist — Профессионал юрист
Kanal manzili: @professional_yurist
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.21K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @shoxrux_mullayev

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-09 09:55:48 #таҳлил

Талабнома нима?

Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ташкилот мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган ташкилотга нисбатан билдирадиган ёзма эътирози талабнома дейилади.

Масалан: ТДЮУ ва "Sof" МЧЖ ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланди, шартнома шартларига кўра, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда, низони судгача ҳал этиш усули сифатида талабнома юбориш тартибига келишиб олинди. Мазкур ҳолатда агар "Sof" МЧЖ томонидан маҳсулот келишилган муддатларда етказиб берилмаса, ТДЮУ томонидан иккинчи тарафга талабнома юбормасдан иқтисодий судга мурожаат этилса, суд ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 5-бандига асосланиб аризани кўрмасдан қолдиришига асос бўлади.

Талабнома билдириш тартиби

Талабнома ёзма шаклда билдирилади.

Талабномада қуйидагилар кўрсатилади:

талабнома билдирган хўжалик юритувчи субъектнинг ва талабнома билдирилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг номи;

талабнома билдирилган сана ва унинг рақами;

талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар;

талабномада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;

арз қилувчининг талаблари;

талабнома суммаси ва унинг ҳисоб-китоби, арз қилувчининг тўлов ва почта реквизитлари;

талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Талабнома хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки ўринбосари томонидан имзоланади.

Талабномани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари

Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб 15 кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.

Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиёрий равишда ўтказади.

Тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда иқтисодий судга ариза тақдим этиши мумкин.

Қаранг: "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонун.

P.S.: Талабнома билдириш ихтиёрий бўлиб, шартномада назарда тутилган ҳоллардагина билдириш мажбурий ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам "улашиш"ни унутманг

@professional_yurist'дан профессионал таҳлил. Обуна бўлинг.
1.9K viewsШоҳрух Муллаев, 06:55
Ochish/sharhlash
2022-06-07 17:40:18 #жиноят_ва_жазо

https://kun.uz/32525005?fbclid=IwAR28ZCUPMW6mr69FjJFGMRANB11AapAQvxGWnKLPp-gQSdIylx8uqTz-iQw&mibextid=wACSiI&fs=e&s=cl

@professional_yurist
1.7K viewsШоҳрух Муллаев, 14:40
Ochish/sharhlash
2022-06-06 23:52:50 #тавсия

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси: қабул квоталари, номзодларга қўйиладиган талаблар, имтиҳон жараёнлари, магистратура йўналишлари.

Яқинларингизга "улашиш"ни унутманг.

@professional_yurist'дан фойдали тавсия
2.2K viewsШоҳрух Муллаев, 20:52
Ochish/sharhlash
2022-06-05 14:16:37 #фойдали

Ота-онангизни ҳажга юборишингиздан ҳам афзал амалингизни айтайми?

Тез-тезда бирга таомланиб, ҳамсуҳбат бўлиб ўтиришни одат қилинг.

Ота-онангизни розилигини топишни энг осон усулини билмоқчимисиз?

Тилингизни зийнатланг. Уларга озор етадиган гап айтманг.

Ота-онангизни хушчақчақ ва хушвақт бўлиб юришини хоҳлайсизми?

Ака-ука, опа-сингилларингиз билан доимо самимий ва одоб билан муомалада бўлинг.

Ота-онангизни ҳотиржам ва осойишта яшашини хоҳлайсизми?

Аҳли аёлингизни иззатини жойига қўйиб, доимо эъзозлаб юринг.

Ота-онангизни розилигини топишни хоҳлайсизми?

Уларни ҳалол топган маблағингиз билан таомлантиринг.

Жаннатда ота-онангизни бошига тож кийдиришни истайсизми?

Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ёд олинг.

Ўқиб, амал қилганлардан ота-оналари рози бўлсин.

Яҳшилик йўлида яқинларингизга "улашиш"ни унутманг.

@professional_yurist'дан фойдали контент.
2.3K viewsШоҳрух Муллаев, 11:16
Ochish/sharhlash
2022-06-02 23:10:30 #муносабат

Хавфсизлик камарини тақмаганлик учун йўловчига жавобгарлик йўқ

2022-йил 1-майдан кучга кирган амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандига кўра, транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ½ қисми миқдорида маъмурий жарима белгиланган. Яъни хавфсизлик камарини тақмаганлик учун фақат ҳайдовчига жавобгарлик белгиланган.

Хулоса, олди ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камарини қоида тариқасида тақиши лозим, лекин тақмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик йўқ.

Қаранг: Йўл ҳаракати қоидалари

Яқинларингизга "улашиш"ни унутманг.

@professional_yurist'каналига обуна бўлинг.
2.4K viewsШоҳрух Муллаев, 20:10
Ochish/sharhlash
2022-05-31 10:38:42 #фойдали

Шартномалардан наъмуналар юборилмоқда

Дўстларингизга улашишни унутманг.

Канал манзили:

@professional_yurist
2.2K viewsШоҳрух Муллаев, 07:38
Ochish/sharhlash