Get Mystery Box with random crypto!

Янгиҳаёт туманидаги электр таъминотида юзага келган носозлик б | Эльмира Бекмуродова - Энергетика вазирлиги матбуот котиби

Янгиҳаёт туманидаги электр таъминотида юзага келган носозлик бартараф этилган. Истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган

Бугун “Muxbir Daliyev” телеграм каналида Янгиҳаёт туманидаги “Янги Чоштепа” маҳалласида электр узилиши ҳақида хабар эълон қилинди.

Ушбу хабарга асосан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам бугун, соат 16:24 да Янгиҳаёт туманидаги юқори кучланишли “Рубоий” подстанциясидаги истеъмолчи тасарруфида бўлган 10 кВ тармоқда носозлик юзага келган.

Ушбу носозлик электр таъминоти корхонаси томонидан соат 17:45 да (1,5 соатда) бартараф этилган ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ қайта тикланган.

Эслатиб ўтамиз, истемолчиларнинг электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб туну-кун ишлайдиган навбатчилик бригадалари ташкил этилган ва барча зарурий техникалар ва материаллар билан таъминланган.

Ҳурматли истеъмолчилар, электр энергияси таъминоти юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки телеграмдаги (@HET_admin) админстраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

@prminenergy