Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...    Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу ай | Shaxsiy blog

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
   Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу айтади:
   "Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади:
- У бандамни ундан буриб юборинглар. Агар у бандам бой бўлиб кетса дўзахга тушади!
   Шундай қилиб Аллоҳ у бандани ўша ишдан буриб юборади. Банда эса шумланиб юраверади. "Фалончи мендан ўзиб кетди", "пистончи мендан ақлли бўлиб кетди", дейди.
Бу Аллоҳ азза ва жалланинг фазлидир!".

   Аллоҳ бизни биз англамайдиган йўллар билан ҳимоя қилади. Биз истаган нарсаларни ман қилади, Ўзи истаган ва биз учун манфаатли нарсаларни беради.
   Баъзи олишларда қолдириш бор. Шифокорлар тана соғлом қолиши учун баъзи аъзоларни олиб ташлашади.
   Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Сойдул хотир" китобида келади:
   "Салафлардан бири Аллоҳдан доим ғазотга чиқишини дуо қилиб сўрар экан. Аллоҳ уни бир сабаб билан ғазотдан ман қилар экан. У аччиқланар экан. Шунда унинг тушида бир киши кириб дебди:
  "Агар сен ғазотга чиқсанг асир тушасан. Асирга тушсанг насронийлик динига кириб кетасан!".