Get Mystery Box with random crypto!

#ТЕЗКОР #РАСМАН 24 январдан бошлаб ОТМлар ҳам бир ой давом | 😂 Прикол 😂

#ТЕЗКОР #РАСМАН

24 январдан бошлаб ОТМлар ҳам бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифига асосан коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиши юқорилигини эътиборга олган ҳолда барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда (барча таълим шакллари ва турлари бўйича) 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш тизими масофавий (онлайн) шаклда олиб борилади.

Бунда тажрибадан келиб чиққан ҳолда онлайн таълим жараёни сифатли тарзда ташкил этилиб, барча зарур ресурслар сафарбар этилади.

Темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирмаларини сақлаб қолинади ва 2022 йил 24 февралга қадар авиа ва темирйўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади».

Олий таълим вазирлиги

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w