2022-08-09 22:50:17
НИМАНИ ҲИСОБИДАН АҚШ КУЧЛИ?!
Шу саволга жавоб олиш мақсадида росса изланишлар олиб бордим. Аслида АҚШнинг кучайишига сабаблар бисёр. Улар:
Доллар эгаси бўлиши, дунё ер ости бойликларига қисман эгалик қилиши, дунёни бошқарадиган оилалар жамлангани, жаҳон биржасида назорат, сўнги технологиялар маркази ва бошқалар.
Эътиборимни тортган ягона нарса шуки, АҚШ дунёнинг деярли барча давлатларидан иқтидор эгаларини ўзига тортишидир. Айниқса, шароити оғир бўлган давлатлардан ўзига кадр қидириш мақсадида турли хил грант танловлари эълон қилиши ёки Green card лойиҳалари ишлаб чиқариши шулар жумласидандир.
Юқоридаги маълумотларни ўқиб АҚШни жозибадор қилиб кўрсатмоқда деб ўйлашингиз мумкин. Асло!
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Гитлердан то СССР парчалангандан сўнг ундаги атоқли олим ва малакали мутахассисларни ўзига олганлиги АҚШнинг дунё сиёсатида ўта моҳир ўйинчи эканлигини билдиради. Бу стратегия ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Афсуски, юртимизнинг энг малакали мутахассислари ҳам ҳар йили АҚШ томон кетишмоқда. Ўзини жозибадор қилиб кўрсатиб ўзга давлат кадрларига эгалик қилиши шахсан менга ёқмайди.
Организм янги қон билан тўйингандек ҳар йили АҚШ ўзини ривожини дунёнинг янги кадрлари орқали мустаҳкамлаб боради.
Мана шундай ишларни агар биз ҳам ҳудудларимиз кесими бўйича йўлга қўйсак Ўзбекистон бир икки йилда тараққиётнинг янги босқичига кўтарилган бўлар эди.
Ачинарли томони шундаки, халқ тақдирига масъул бўлган тизимларда хусусан қонунчилик, ижро этувчи ҳокимият, суд органларида ўн йиллардан бери бир хил башаралар акс этиб турибди. Қаерда қандай давлат тадбири бўлмасин бир хил юзлар қарсак чалиб келишмоқда.
Янги кадрлар ўз юртидан четга мажбуран кетаётган бир даврда эски кадрлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшашни хаёлига ҳам келтирмай тиржайиб туриши адолатданми?! Табиатда бўшлиқ бўлмас экан уни тўлдирувчи куч ҳам бўлмайди дегани шу бўлса керак!
Хулосани халқ эмас балки давлат тараққиётига масъул бўлган инсонлар чиқарсин! Битта кадрни то вояга етказгунча давлат қанчадир харажат қилса-ю бошқалар уни илиб кетадиган бўлса у ҳолда ноҳақликни мана шу нуқтасига эътибор қаратиш лозим.
Фалон одамни ҳурмати бор! Қўяверинг ишласин!- деган тушунчалар бор экан тараққиёт ҳақида гапириш бефойдадир балки...
Мардон Аслонов
824 views19:50