Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ота-оналар ижтимоий тармоқларда Агентлик тасарруфидаг | Prezident maktabi

Ҳурматли ота-оналар ижтимоий тармоқларда Агентлик тасарруфидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолияти ва қабул бўйича кўп саволлар берилмоқда. Энг кўп бериладиган саволларни тўплаб Топ-3 рукни остида саволларингизга жавоб беришни бошлаймиз.

Савол: Президент мактабларида таҳсил олиш пулликми?
Жавоб: Президент мактабларида таълим олиш бепул амалга оширилади.

Савол: Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қайси тилларда ўтказилади?
Жавоб: Кириш имтиҳонлари давлат ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) тилларида, ҳамда талабгорнинг танловига мувофиқ инглиз тилида ўтказилади.

Савол: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 2020/2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошландими?
Жавоб: Агентлик тасарруфидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул бошлангани йўқ.

https://t.me/piimauz