Get Mystery Box with random crypto!

Президент мактабининг хорижлик педагоглари томонидан Online-M | Prezident maktabi

Президент мактабининг хорижлик педагоглари томонидан Online-Maktab лойиҳаси доирасида видеодарслар тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси чет эллик ўқитувчилар иштирокида видеодарслар тайёрлади.

Видеодарслар 17 майдан эфирга узатилади.

2019 йилда юртимизда илк маротаба Нукус, Хива, Наманган ва Тошкентда тўртта Президент мактаби очилди. Мазкур мактаблар мамлакатимизда таълим сифатини оширишдаги ислоҳотларнинг локомотивига айланади. Ушбу мактабларда ёшларга дарс бериш учун хориждан юқори малакали ўқитувчилар жалб қилинди.
Мазкур ўқитувчиларнинг бир гуруҳи Online-Maktab (Онлайн мактаб) лойиҳаси доирасида турли фанлардан видеодарслар тайёрлашда иштирок этди. Хусусан, Тошкентдаги Президент мактабининг беш нафар ўқитувчиси инглиз тили, информатика, математика (алгебра ва геометрия), биология ва бошқа фанлардан видеодарслар тайёрлади.
6-11-синф ўқувчилари учун дарсдан ташқари машғулот сифатида 18 соатлик видеодарс ҳамкорликда тайёрланди. Барча дарслар инглиз тилида тасвирга олинди.
Анмари Андерсон 6-8-синфлар учун информатика, Симжии Анвар - 6-синфлар учун биология, Дасс Оскар - 9-11-синфлар учун алгебра ва геометрия бўйича видеодарслар тайёрлади. Маҳаллий инглиз тилида сўзлашувчи Эн Бейли IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз тавсияларини берди.
Чет эллик ўқитувчилар иштирокидаги видеодарслар 2020 йил 17 майдан бошлаб, якшанба кунлари Online-Maktab телеканалларида эфирга узатилади.

- Амалиёт шуни кўрсатадики, ўқувчилар мультфильм ва телевизион кўрсатувлар ёрдамида чет тилини тезроқ ўрганади. Инглиз тили халқаро тиллардан бири эканлигини инобатга олиб, видеодарсларни инглиз тилида намойиш этишни режалаштиряпмиз. Чет эллик ўқитувчилар иштирокидаги видеодарслар бу йўналишдаги дастлабки қадамлардан бири бўлади, - дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

https://t.me/piimauz