Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: «Аёлларнинг йиғлаганини кўрсам, юрагим орқага | Prezident gaplari

Шавкат Мирзиёев: «Аёлларнинг йиғлаганини кўрсам, юрагим орқага тортади, уларнинг аҳволини кўриб, дод деб юборгим келади» //
Сенатнинг 20-ялпи мажлиси (нутқ). #Тошкент, 21.06.2019

«Шу, аёлларнинг йиғлаганини кўрсам, юрагим орқага тортади. У аёлларнинг, кечирасиз, кийиниши, юриши, ҳозирги аҳволини кўриб, албатта дод деб юборгим келади. Ҳаммамиз мана шуни ҳис этишимиз керак. Бунақа тажриба йўқ эди — аёлга ё ногиронга уй берармидик биз? Улар билан ким гаплашарди? Ҳеч ким, ҳеч қачон.

Агар иқтисодиётимиз барқарор бўлмаса, бу ишлар тўхтаб қолади. Бюджет, тушум бўлиши керак. ‘Мўътабарсан, аёл’, деб қўлда кўтариш учун уларга шароит яратиш керак. Болалар боғчаси керак, иш жойи керак, ойлиги керак, кийиниши керак, шароитини яратишимиз керак, сувини олиб бориб беришимиз керак, Худо хайрингизни берсин, сувини!», —

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

@prezident_gaplari