Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев — кўзбўямачиликлар ҳақида: «Бу ҳаракатлар фақа | Prezident gaplari

Шавкат Мирзиёев — кўзбўямачиликлар ҳақида: «Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат!» //
Сайхунободдаги фаоллар йиғилиши. #Сирдарё, 13.04.2018

«Кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш — сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат!

Девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, балки лаънат айтади. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг — бу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуйяпсиз.

Сўнгги марта алоҳида огоҳлантираман: бундан буён бирор ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар қилмиши учун қонун олдида жавобгар бўлади», —


Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

https://t.me/joinchat/AAAAAE0CXsxhfCsOgZDeSw