«Бу ҳам бир тарихий йиғилиш. Агар биз тадбиркорни қўллаб-қувватламасак иқтисодиёт ишламайди, келгуси йили тўхтаб қоламиз бу ривожланишдан. Биз катта марра олдик. Заминимиз бой, одамларимизни бой қилиш имкониятимиз бор. Ишчи жойи орқали.
Даромад топиш ўзимизнинг қўлимизда. Жуда катта сабр-тоқат, матонат, Ватанга садоқат билан ишласак натижа бўлади. Шунинг учун бир ҳафтада уч кун тадбиркор билан ишлаш вақт-соати келдими-йўқми? Бу янги тизим. Юрагимнинг дарди, армонлари бу. Имкон бор», —