Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: «Жуда катта муаммолар гирдобига киришиб қолга | Prezident gaplari

Шавкат Мирзиёев: «Жуда катта муаммолар гирдобига киришиб қолганмиз. Буни ечиш осон эмас, азоб» //
Сенатнинг 20-ялпи мажлиси (нутқ). #Тошкент, 21.06.2019

«Нега Сенат қўмиталарида, керак бўлса, ялпи мажлисларда ҳозирги долзарб масалалар бўйича кескин-кескин саволлар ҳали қўйилмаяпти. Бугун қўймасак, қачон қўямиз? Эртага кеч бўлади. Ҳеч ким ҳеч қачон ташқаридан келиб қилиб бермайди.

Ойнаи жаҳон орқали кўряпсизлар, аҳволимиз қандайлигини — мактабларда, олийгоҳларда, илмий-тадқиқот институтларида. Жуда катта муаммолар гирдобига киришиб қолганмиз. Буни ечиш осон эмас, азоб.

Сенат аъзолари бефарқ бўлмасдан, ҳозир одамларни нима қийнайди, нима қарор қабул қилишимиз керак, халқимга бугун хизмат қилишим керак, деган марраларни баланд қўймаса, Стратегиямизда белгилаб олган йўналишлар бўйича эртага халқимизнинг олдида ҳисобот бера олмаймиз», —


Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

@prezident_gaplari