Get Mystery Box with random crypto!

#брифинг Халқ банки 15 631 нафар талабага 174 млрд. сўм таъ | Халқ банки матбуот котиби канали

#брифинг

Халқ банки 15 631 нафар талабага 174 млрд. сўм таълим кредити (шундан 132 млрд. сўми хотин-қизларга) ажратди

Бу ҳақда АОКАда банк ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:


Президент қарори билан республикамиздаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларидашу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёки тавсия этилган, ўқишини кўчирган ҳамда иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган талабаларга «Таълим» кредитлари ажратиш белгиланди. Ушбу Қарорга мувофиқ талаба бўлган хотин-қизлар учун фоизсиз «Таълим» кредити бериш қайд этилган.

Мазкур қарор ижроси доирасида 12 та тижорат банкига таълим кредити ажратиш вазифаси юклатилган. Сентябрь ойи якуни натижаларига кўра, талабаларнинг таълим кредитига бўлган жами талабининг қарийб 40 фоизи Халқ банки томонидан қопланмоқда.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк