Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармо | Халқ банки матбуот котиби канали

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани бошқарувчисининг ходимларга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздираётгани ҳолати бўйича тарқалаётган хабарлар юзасидан Банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

АТ Халқ банки Бошқарувининг 27.11.2020 йилдаги №137-2-сонли қарорига асосан, “филиал ходимларини ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш, интизомий жазо чорасини қўллаш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш” худудий вилоят филиали бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади” деб белгиланган. Туман филиаллари бошқарувчилари бундай ваколатга эга эмас.

Ушбу ҳолат бўйича банкнинг Тойлоқ филиали бошқарувчиси в.в.б Р.Х. дан тушунтириш хати олиниб, интизомий жазо чораси кўрилди.

АТ Халқ банки ходимларига ноҳақ чора кўрилиши ёки меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўймайди.