Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларнинг таълимини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан эът | Халқ банки матбуот котиби канали

Аёлларнинг таълимини рағбатлантириш мақсадида жорий йилдан эътиборан имтиёзли, фоизсиз таълим кредитлари ажратиш йўлга қўйилди.

Халқаро пресс-клуб
“Таълим кредити - хотин-қизлар учун янги имконият” мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил қилмоқда.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим, Молия вазирликлари, Марказий ва Халқ банклари мутасаддилари иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни бизга йўллашингиз мумкин.

Эфирни сиз бугун, 27 сентябрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24”, “УзРепорт” ва “Ренессанс” телеканалларии орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!