Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА ЯНГИ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ Янгидан иш бошлаган | YANGIARIQ TUMAN HOKIMLIGI | RASMIY

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА ЯНГИ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

Янгидан иш бошлаган тиббиёт масканларидан яна бири "Огаҳий" маҳалласида жойлашган амбулатор ва статционар шароитда беморларга ташхис қўйиш ва даволашга мўлжалланган “Ибн Сино” саломатлик маркази бўлиб, марказда беморларга ташхис қўйиш учун лаборатория, УЗИ, ЭКГ, ЭХО хоналари мавжуд.
Шу билан бирга стоматология хонаси, озонотерапия хонаси, хиджама ҳамда массаж хоналари мавжуд бўлиб, беморларнинг ётиб даволанишлари учун кеча-кундуз ишлайдиган 20 ўринлик терапевтик статционар бўлим ташкил қилинган.
Клиникада 25 нафар иш ўрни янгидан яратилган бўлиб, келгусида 10 ўринлик жарроҳлик статционар бўлимини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Очилиш тадбирида туман ҳокими А.Давлетов, сектор раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этиб, шифо маскани шароитлари билан яқиндан танишдилар.

Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати