Сўнгги етти йилда Жиззахда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Бу даврда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция, шу жумладан 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 2,5 мингта янги корхона ишга тушди. Бу орқали 45 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлар 10,5 мингдан 20 минггача кўпайди. Бу – республика кўрсаткичидан 50 фоиз кўп. Ҳеч муболағасиз, Жиззахда қишлоқ хўжалигидан саноатга жуда катта сакраш бўлди, деб айтишга барча асос бор. Facebook|Instagram|X 33.5K views07:05