Get Mystery Box with random crypto!

Вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ бор. Улар ичида е | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ бор. Улар ичида етакчи бўлган Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келгани таъкидланди.

Университетдаги 71 та таълим йўналиши 56 тага камайтирилиб, янги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади.

Олийгоҳлардаги 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.


Facebook|Instagram|X