Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Ан | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Вилоят саноат маҳсулоти ва мева-сабзавоти асосан Тошкент ва Андижон орқали экспорт бўлаётгани таннархнинг ўсишига олиб келаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Наманган халқаро аэропортидаги бўш майдонда юк терминалини ишга тушириш, Наманганни Қамчиқ довонига яқин ҳудудида логистика марказини ташкил этиш, Нанай қишлоғи ҳудудидаги собиқ “Карвон” божхона назорат маскани фаолиятини тиклаш топширилди.

Қирғиз томони билан келишилган ҳолда “Учқўрғон” божхона постини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Чегара пости яқинида Хитойлик ҳамкорлар билан “Учқўрғон-Кенсай” логистика марказини барпо этиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X