Get Mystery Box with random crypto!

Президент вилоятдаги имкониятларни ишга солиш бўйича вазифалар | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Президент вилоятдаги имкониятларни ишга солиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллаларда жами 4 мингта хонадонни танлаб олиб, уларнинг даромадини ошириш чоралари кўрилади. Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади.

Шу тартибда, 35 минг хонадонга гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштиришга кўмаклашилади. Бунга етарли миқдорда кредит ажратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X