Get Mystery Box with random crypto!

Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсуло | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Мулоқотда экспортни анъанавий бозорлардан юқори нархда маҳсулот сотиб олувчи давлатларга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу фикрни қўллаб-қувватлаб, бундай бозорлар билан ишлашни кучайтириш муҳимлигини қайд этди. Жумладан, Японияда савдо уйини аккредитация қилиш ва ижара тўловининг компенсация масаласини ҳал қилиш топширилди. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистондаги савдо уйлари ҳам тадбиркорлар бошқарувига берилади.

Бундан ташқари, экспорт учун янги истиқболли бозорлар бўлган Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерланд), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар) каби йирик порт шаҳарларда савдо уйларини очиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X