Get Mystery Box with random crypto!

Умуман, Сайхунободда йўлга қўйилаётган тажриба ҳисобига ҳар би | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Умуман, Сайхунободда йўлга қўйилаётган тажриба ҳисобига ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинмоқда.

Сайхунобод мисолида оилаларни даромадли қилиш, инвестиция жалб қилиш бўйича янги тизимни республиканинг барча 9 минг 452 та маҳалласида йўлга қўйиш юзасидан иқтисодий комплекс раҳбарларига, банклар, ҳокимлар ва уларни биринчи ўринбосарларига аниқ топшириқлар берилди.

Бу ишлар қандай ташкил қилинаётганига қараб, ушбу раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|X