Get Mystery Box with random crypto!

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилади.

Республика комиссияси дастурдаги тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ҳар ойда вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериб боради, ҳар чоракда амалга оширилган ишлар натижаси, бу борада раҳбарларнинг жавобгарлиги бўйича Президентга ахборот бериб боради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси котибият ва департаментлари раҳбарлари бошчилигида 7 та йўналишда доимий ишловчи штаблар тузилиб, вазирлик, идора ва ҳудудлар билан топшириқларнинг кунлик ижросини ташкиллаштиради.